Ўзбекистон ва Словения ички ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Июнь 12, 2025. 12:51 • 32 сония
• 57
ЛЮБЛЯНА, 12 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Словения ички ишлар вазири Бостян Поклукар билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида ички хавфсизлик, миграция ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Словения ички ишлар вазирликларининг тегишли тузилмалари ўртасида бевосита ишчи алоқаларни йўлга қўйиш, турли даражадаги ўзаро ташрифларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ва икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасидаги мулоқотни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди