Logo

Ўзбекистонда рақобат муҳитини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотлар Венгриядаги халқаро анжуманда тақдим этилди

Март 28, 2024. 18:01 • 42 сония

56
Ўзбекистонда рақобат муҳитини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотлар Венгриядаги халқаро анжуманда тақдим этилди

БУДАПЕШТ, 28 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов бошчилигидаги мамлакатимиз делегация 25-27 март кунлари Будапешт шаҳрида ўтказилган "Судлов ва қўшиб юборишлар устидан назорат" мавзусига бағишланган рақобат органлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда иштирок этишдан мақсад рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш соҳасида жаҳон мамлакатлари томонидан олиб борилаётган фаолият билан яқиндан танишиш ва халқаро илғор тажрибаларни ўрганишдан иборат.

Ўзбекистон вакиллари ўз маърузаларида мамлакатимиздаги рақобат муҳитини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотларнинг ижобий натижалари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Ташриф давомида Венгрия Рақобат органи президенти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти рақобат департаменти бошлиғи, шунингдек, Озарбайжон, Хорватия, Қозоғистон, Сербия Грузия, Молдова, Шимолия Македония, Руминия каби давлатларнинг ваколатли орган раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш