Logo

Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат хизматчилари Латвияда малака оширмоқда

Октябрь 17, 2025. 12:34 • 54 сония

24
Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат хизматчилари Латвияда малака оширмоқда

ТОШКЕНТ, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 13-20 октябрь кунлари Ўзбекистон давлат хизматчилари учун Латвияда малака ошириш дастури бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Стажировка дастури давлат бошқарувидаги илғор тажрибалар, стратегик режалаштириш, самарадорликни баҳолаш ва инновацион ёндашувлар билан бевосита танишиш мақсадида уюштирилди. Унда Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, туман ҳокимлари ўринбосарлари, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази масъуллари иштирок этмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Латвия Марказий молия ва шартномалар агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) "Самарали бошқарув" дастури доирасида амалга оширилаётган "Ўзбекистон давлат бошқаруви салоҳиятини оширишга кўмаклашиш" лойиҳасининг қўшма тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилнинг 24-25 сентябрь кунлари 30 нафар раҳбар кадрлар учун "Самарали етакчилик, проактивлик ва натижадорликни ошириш" мавзусида тренинг ўтказилди.

Тренинг давомида иштирокчилар барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, самарадорликни ошириш жараёнлари, жамоада самарали ишлаш ва етакчилик кўникмаларини яхшилаш ҳамда низоларни бошқариш усуллари бўйича билим ва амалий кўникмаларга эга бўлишди.

Шунингдек, "кейc-стади", интерактив муҳокамалар, симуляция ва ривожланган мамлакатлар тажрибасига асосланган амалий машғулотлардан фойдаланилиб, иштирокчиларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштирилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш