Ўзбекистон делегацияси Латвиянинг ўзини ўзи бошқариш институтлари тажрибасини ўрганди
Октябрь 12, 2025. 18:28 • 2 дақ
• 69

РИГА, 12 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида жорий йилнинг 6-10 октябрь кунлари Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси делегациянинг Латвияга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Сафар давомида делегация Рига ва Елгава шаҳарлари раҳбарияти, шунингдек, Латвия фаровонлик вазири маслаҳатчиси билан учрашувлар ўтказди. Латвиянинг маҳаллий бошқарув тизими, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари, шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар билан батафсил танишди.
Латвия томонига бугунки кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, Маҳаллалар уюшмаси фаолияти, унинг жамоат бошқаруви тизимидаги ўрни, юртимизда ўзини ўзи бошқариш институтларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш ва маҳаллий даражада қарор қабул қилиш жараёнларига жалб этиш бўйича ишлар ҳақидаги сўзлаб берилди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Латвиянинг аҳоли билан манзилли ишлаш, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, аёллар ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳалла даражасида жамоавий ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдамни ривожлантириш борасидаги тажрибаси билан яқиндан танишишди.
Латвия томони Ўзбекистонда жорий этилган маҳалла институтининг ўзига хослигини, унинг ижтимоий, маданий ва маъмурий функцияларни уйғунлаштирган анъанавий ўзини ўзи бошқариш шакли сифатидаги аҳамиятини юқори баҳолади.
Ўзбекистон вакиллари сафар давомида, шунингдек, Латвияда таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган суҳбат давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Делегация аъзолари томонидан маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшларга берилаётган кредит ва субсидиялар ҳақида маълумот берилди. Ватанга қайтгандан сўнг уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди