Тошкентда "Маданий ўлчов ва Ўзбекистон – Ўмон мулоқоти: ислоҳотлар йўли" мавзусида илмий анжуман ўтказилади
Сентябрь 25, 2025. 16:58 • 30 сония
• 67
МАСҚАТ, 25 сентябрь. /"Дунё" АА/. 26 сентябрь куни Тошкентда "Маданий ўлчов ва Ўзбекистон-Ўмон мулоқоти: ислоҳотлар йўли" мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Анжуман Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Ўмоннинг собиқ султони Султон Қобус меросига бағишланади.
Конференция мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Ўмоннинг "Байтул қироа" аёл китобхонлар жамияти билан биргаликда ташкил этиляпти.
Унда Ўзбекистон ва Ўмон олимлари қатнашмоқда. Тадбир доирасида, шунингдек, ўмонлик рассом аёллар асарлари кўргазмаси ташкил этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди