Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Инсон ресурслари ва амирликлаштириш вазирлиги халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашув ўтказди

Декабрь 12, 2025. 20:06 • 58 сония

53
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Инсон ресурслари ва амирликлаштириш вазирлиги халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 12 декабрь. /“ДунёAA/. Бугун Дубай шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев БАА Инсон ресурслари ва амирликлаштириш вазирлиги халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси Абдулла ал-Нуайми билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида томонлар ўртасида қонуний миграция, Амирликларда меҳнат фаолиятини юритаётган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ вазиятлар хусусида фикр алмашилди.

Абдулла ал-Нуайми мамлакатда жорий этилган меҳнат тизими, хорижий ишчилар учун тақдим этиладиган шарт-шароитлар хусусида батафсил маълумотлар тақдим этди.

Хусусан, ишлаш учун таклиф олиб келган барча фуқароларнинг ҳуқуқлари вазирлик томонидан тўлиқ назорат қилиниши, ойлик маошларини ўз вақтида таъминланиши асосий масала эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон аҳолисининг асосини ёшлар ташкил этишини инобатга олиб, юртимизнинг малакали кадрларига бўлган эҳтиёжни алоҳида таъкидлади.

Учрашув якунида амирликларнинг иш ҳақини ҳимоя қилиш тизими, инспекция назорати ва рақамлаштириш бўйича илғор амалиётларини ўрганиш мақсадида ўқув семинарларини ташкил этиш, БААнинг меҳнат тизими тажрибасини ўртоқлашиш учун Ўзбекистон мутахассислари билан онлайн мулоқотлар ўтказиш, шунингдек, рекрутинг компаниялари орқали амирликларда ишлаётган ватандошларимиз сонини оширишга қаратилган қўшма чораларни фаоллаштириш бўйича келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш