Logo

Британиянинг нуфузли хусусий мактабларидан бири вакиллари Ўзбекистонга келади

Октябрь 07, 2024. 17:14 • 2 дақ

230
Британиянинг нуфузли хусусий мактабларидан бири вакиллари Ўзбекистонга келади

ЛОНДОН, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари  ва Британиянинг "Harrow School"нинг Осиёдаги халқаро мактаблари – "AISL Harrow Schools"нинг лойиҳалар бўйича директори Дэйзи Хо ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида хорижий томон Янги Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар билан таништирилди.


Дэйзи Хо ўз навбатида, "Harrow School"нинг Осиёдаги халқаро мактаблари ҳақида батафсил маълумот берди ва "AISL Harrow Schools"нинг Ўзбекистонда ўз мактабини очишга қизиқишини тасдиқлади.


Музокаралар якунида шу йилнинг 15-17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида "AISL Harrow Schools" вакилларининг иштирокини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.


1572 йилда Британия қироличаси Елизавета I томонидан ташкил этилган "Harrow" мактаби Итон коллежи каби мамлакатдаги ўқувчиларни дунёнинг етакчи олийгоҳларига тайёрлаб берадиган энг нуфузли билим даргоҳи ҳисобланади. Мактаб битирувчилари келажакда ўз соҳаларининг юқори профессионаллари бўлиб етишишлари баробарида, юқори лавозимларни эгаллаб келмоқда. Улар орасида Британиянинг бир қатор собиқ бош вазирлари, шу жумладан Уинстон Черчилл, Ҳиндистон собиқ бош вазири Жавахарлал Неру, Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва бошқалар бор.


 "AISL Harrow Schools" 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, у "Harrow" мактабининг Осиёдаги халқаро ўқув даргоҳларини бошқаради. Ҳозирда унинг Хитой, Япония ва Тайландда 13 та мактаблари мавжуд.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш