Будапештда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
Июль 22, 2025. 07:23 • 45 сония
• 84
БУДАПЕШТ, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов бошчилигидаги делегация Будапештда Венгрия Миллий тергов бюросининг Кибержиноятчиликка қарши кураш департаменти вакиллари билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, ўзаро тажриба алмашилди ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди. Кадрлар тайёрлаш тизимлари, рақамли таҳдидларга қарши курашишнинг замонавий технологиялари ва усулларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар киберхавфсизликни таъминлаш, ахборот алмашиш ва рақамли маконда жиноятларга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқишда халқаро ҳамкорлик муҳимлигини қайд этдилар.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, тезкор алоқаларни ўрнатиш ва киберхавфсизлик соҳасида мунтазам тажриба алмашиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегациясининг Венгрияга ташрифи икки давлат ўртасида рақамли асрда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди