ТМК делегацияси Шарқий Қозоғистон вилояти бўлиб ўтган халқаро инвестиция форумида муҳим келишувларга эришди
Сентябрь 29, 2025. 12:51 • 50 сония
• 76
УСТЬ-КАМЕНОГОРСК, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ва "Ўзбекистон технологик металллар комбинати" (ТМК) делегацияси Шарқий Қозоғистон вилоятида бўлиб ўтган "Altai Invest–2025" халқаро инвестиция форумида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Форум майдонида минтақанинг етакчи саноат, агросаноат комплекси, энергетика ва туризм соҳаларига ихтисослашган элликка яқин корхоналар лойиҳалари намойиш этилган кўргазма ташкил этилди.
Ўзбекистон вакиллари тадбир доирасида бир қатор B2B шаклидаги учрашувлар ўтказди. Уларда тоғ-металлургия мажмуаси, технологик ва ноёб металларни қайта ишлаш, саноат кооперацияси истиқболлари муҳокама қилинди.
Форум доирасида ТМК делегацияси Казцинк ва Ульба металлургия заводи раҳбарияти билан хомашёни чуқур қайта ишлаш ва маҳсулот қиймат занжирини кенгайтириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказди.
Учрашувлар натижасида минтақа корхоналари билан тантал, ниобий, бериллий, селен, сурьма, висмут, ванадий, титан, магний, вольфрам ва молибден каби ноёб муҳим металларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш, янги конларни ўзаро ўрганиш, қаттиқ қоришма асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди