Ўзбекистон делегацияси Вена шаҳрида ўтаётган БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиянинг 34-сессиясида иштирок этмоқда
Май 25, 2025. 07:56 • 58 сония
• 79
ВЕНА, 25 май. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 21 май куни Венада БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясининг 34-сессияси доирасида "Можаролар ҳудудидан келган репатриантларни самарали реабилитация ва а реинтеграция қилиш: Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида ташкил этилди.
Ўзбекистон делегациясига давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари Шафоат Нуруллаева бошчилик қилди.
Муҳокамалар чоғида Ўзбекистон томони фуқароларни, айниқса, аёллар ва болаларни можаро зоналаридан қайтариш ва мослаштириш бўйича мамлакатимиз тажрибасини тақдим этди. Мамлакатимизда репатриантларни психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бу жараёндаги фуқаролик жамиятининг ўрни алоҳида қайд этилди.
Иштирокчилар Ўзбекистоннинг минтақавий, жумладан, БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти, шунингдек, радикаллашув ва терроризмга қарши курашдаги фаол позициясига алоҳида эътибор қаратдилар.
Тадбир якунида Ўзбекистоннинг БМТ ташаббусларини илгари суришдаги қўшаётган конструктив ҳиссаси қайд этилиб, томонларнинг ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканлиги тасдиқланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди