Logo

Ўзбекистон делегацияси Гамбияда ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этмоқда

Май 06, 2024. 13:59 • 50 сония

260
Ўзбекистон делегацияси Гамбияда ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этмоқда

БАНЖУЛ, 6 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегация Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-саммитида иштирок этаяпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Саммитда барқарор ривожланиш манфаатларидан келиб чиқиб, мулоқот орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон делегация раҳбари Нуриддин Исмоилов ушбу саммитдаги нутқида ИҲТ ўз олдидаги мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, мусулмон халқлари ва аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, цивилизациялар, маданиятлар ўртасида ўзаро тушуниш ва мулоқот учун имконият яратиш, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликни рағбатлантириш борасида салмоқли ишларни амалга ошираётганини таъкидлади. ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган қатор тадбирлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. 

Ўзбекистон вакили, шунингдек, сўнгги йилларда нафақат қўшни давлатлар, балки араб-мусулмон мамлакатлари билан ривож топиб бораётган ҳамкорлик алоқаларига ҳам тўхталди.

Саммитда халқаро иқтисодий алоқалар, иқлим билан боғлиқ таҳдидлар ва бошқа глобал масалалар муҳокама қилинмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш