Теҳронда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ички ишлар вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди
Ноябрь 02, 2025. 08:49 • 49 сония
• 135
ТЕҲРОН, 2 ноябрь. "Дунё" АА/. Эрон пойтахтида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар ички ишлар вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Йиғилишда Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркия, ва Туркманистон вазирлари ва юқори лавозимли шахслари иштирокидан ташқари, меҳмон сифатида таклиф этилган Ўмон ва Ироқ ички ишлар вазирликлари делегатлари қатнашди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари A.Рахматуллаев бошчилигидаги делегацияси иштирок этди. Ўзбекистон томони ўз нутқида ноқонуний миграция, гиёҳванд моддалар савдоси, терроризм ва кибержиноятлар каби таҳдидларни таъкидлаб, умумий минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун қўшма хавфсизлик механизмларини ишлаб чиқиш ва ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш сингари ташаббусларни илгари сурди.
Йиғилиш иштирокчилари ИҲТнинг минтақавий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлиги, жумладан, уюшган трансчегаравий жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоавий ҳаракатлар салоҳиятини ошириш бўйича саъй-ҳаракатлари бўйича ҳисоботини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунида аъзо давлатлар вакиллари томонидан Теҳрон декларацияси қабул қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди