Logo

Ўзбекистон олий таълим соҳасидаги ўзгаришлар Холонда ўтган халқаро ҳафталикда эътироф этилди

Октябрь 22, 2025. 18:45 • 2 дақ

176
Ўзбекистон олий таълим соҳасидаги ўзгаришлар Холонда ўтган халқаро ҳафталикда эътироф этилди

ТЕЛЬ-АВИВ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз дипломатлари Исроилнинг Холон шаҳрида бўлиб ўтган IV Марказий Осиё ва Болқон давлатлари ҳамкорлиги ҳафталигида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Қозоғистон, Озарбайжон, Косово ва Сербия элчихоналари дипломатлари, мазкур мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасини тадқиқ қилишга қаратилган олий ўқув юртлари ва марказлари раҳбарияти, шунингдек, Самарқанд ва Фарғона давлат университетлари ректорлари ҳам қатнашди.

Семинар доирасида "Ўзбекистонда таълим тизими" мавзусига бағишланган алоҳида панель сессияси ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг ёшларга оид сиёсати, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларга яратилаётган шароитлар, жумладан чет эл нуфузли таълим муассасаларида ўқиш имконияти давлат томонидан қўллаб-қувватланиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Фарғона давлат университети ректори профессор Баҳодиржон Шермуҳаммедов ўз навбатида, Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида эришилган ютуқларга тўхталди.

Холон технология институти президенти Эдуард Якубов чиқишида институтнинг Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигини юқори баҳолади. "Ўзбекистонда таълим тизими ҳаётга тадбиқ этилган янгиланишлар туфайли сезиларли даражада ўзгарди. Ўзбекистон университетлари жаҳоннинг етакчи рейтингларидан ўрин олмоқда. Бу жиҳат хорижликларнинг Ўзбекистонда таълим олишга бўлган қизиқишини оширяпти.

Холон технология институти ҳам Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиради. Жумладан ўқитувчи ва талабалар ўртасида "2+2" тизими асосида доимий тажриба алмашинувини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда", – деди Эдуард Якубов.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш