Япониянинг Майзуру шаҳрида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва туристик салоҳияти кенг тақдим этилди

Октябрь 14, 2026. 17:00 • 3 дақ

• 101

МАЙЗУРУ, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 9–12 октябрь кунлари Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ва Риштон тумани ҳокими Баҳодир Ҳолиқов бошчилигидаги делегациянинг Япониянинг Майзуру шаҳрига ташрифи ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Майзуру шаҳри мэри Акицу Камода, шаҳар депутатлар кенгаши раиси Рюжи Кимоцуки ва Япония парламенти Вакиллар палатаси депутати Таро Хонда билан музокаралар ўтказилди. Учрашувларда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқалар, туризм, таълим, маданият ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, 11 октябрь куни Майзуру шаҳри мэрияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда элчихона ҳамкорлигида Ўзбекистон, Фарғона вилояти ва Риштон туманининг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди. Унда маҳаллий ҳокимият, парламент, бизнес ва туризм доиралари вакиллари ҳамда ватандошлардан иборат 110 нафар иштирокчи қатнашди.

Майзуру шаҳри мэри Акицу Камода Риштон тумани ва Майзуру шаҳри ўртасида 2026 йил 27 май куни имзоланган биродарлик битими икки ҳудуд ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлганини таъкидлади.

Майзуру савдо-саноат палатаси президенти Юдзи Котани ўз навбатида қуйидагиларни қайд этди:

Шунингдек ўқинг

“Майзуру шаҳри ва Риштон тумани ўртасида тарихий алоқалар, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва кадрлар алмашинуви асосида йўлга қўйилган муносабатлар энди бизнес соҳасида ҳам давом этишига ишонаман. Биродарлашган ҳудудларни ягона оиладек тасаввур қиламан ва бу яқинлик тадбиркорлар ўртасида янги ҳамкорлик имкониятларини очишига умид қиламан”.

Сафар доирасида “Hayashi Plywood Industrial Co., Ltd.”, “Maizuru Chamber of Commerce and Industry”, “Maizuru Travel Co., Ltd.” ва “Kinki Nippon Tourist” компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ташкил этилди. Уларда ўзбек маҳсулотларини Япония бозорига экспорт қилиш, савдо-иқтисодий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, япон сайёҳлари учун махсус туристик пакетлар шакллантириш, шунингдек, меҳнат миграцияси ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, элчихона томонидан Японияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ватандошлар билан ҳам учрашув ўтказилди. Ватандошларимиз иссиқлик ва атом электр станциялари, қурилиш, ёғочга ишлов бериш ҳамда автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш соҳаларида малакали мутахассис сифатида фаолият юритмоқда. Улар меҳнат қилаётган компаниялар билан ҳамкорликда Ўзбекистон ёшларини Японияга ишга жалб қилиш, касбий малакасини ошириш ва муносиб иш билан таъминлаш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Делегация аъзолари, шунингдек, шаҳар музейларига ташриф буюриб, тарихий хотира ва тинчликни асрашга бағишланган тадбирда иштирок этдилар.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, биродарлик муносабатларини аниқ амалий лойиҳалар билан бойитиш ҳамда савдо, инвестиция ва туризм соҳаларида кенг кўламли шериклик имкониятларини очишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш