Ўзбекистон ва Туркия икки мамлакат бозорларига товарлар киришини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилди

Октябрь 12, 2026. 20:30 • 2 дақ

• 197
Ўзбекистон ва Туркия икки мамлакат бозорларига товарлар киришини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Туркия икки мамлакат бозорларига товарлар киришини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилди

АНҚАРА, 12 октябрь. /“Дунё” АА/. Анқара шаҳрида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Туркия Савдо вазирлиги ўртасида савдо масалалари бўйича ишчи гуруҳнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида ўзаро товар айирбошлашни 5 миллиард долларга етказиш чора-тадбирлари, жумладан, амалдаги тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш ҳамда маҳсулотларни икки мамлакат бозорларига киришини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат ва ўзаро етказиб беришни кенгайтириш учун юқори салоҳиятга эга бўлган устувор тармоқларга ҳам  алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, иштирокчилар техник тартибга солиш, стандартлаштириш ва маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар. Мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиш ҳамда божхона тартиб-қоидаларини соддалаштириш имкониятлари алоҳида муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Электротехника маҳсулотларининг техник талаблари ва мувофиқлигини баҳолаш билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида томонлар соҳа мутахассислари иштирокида техник ишчи гуруҳни шакллантиришга келишиб олдилар.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимнинг кенгайтирилган таҳририни имзолаш бўйича техник маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Учрашув якунлари бўйича эришилган келишувларни мустаҳкамловчи Савдо бўйича ишчи гуруҳ йиғилишининг баённомаси имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш