Фарғона вилояти ва Швеция ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Октябрь 27, 2025. 17:49 • 49 сония
• 75
СТОКГОЛЬМ, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 23-25 октябрь кунлари Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Швецияда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз делегацияси Стокгольм шаҳар ва Эстергётланд вилояти провинциялари мутасаддилари билан самарали музокаралар олиб борди.
Эстергётланд провинцияси кенгаши раиси Нильс Баптис билан мулоқот чоғида томонлар иқтисодиёт, савдо, инновация ва туризм соҳаларида икки томонлама алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, шунингдек, янги ғоялар ва ташаббусларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро маданий тадбирларни ўтказиш, тажриба алмашиш ва асосий соҳаларга инвестицияларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилинди.
Фарғона делегацияси раҳбари Швеция пойтахтида ҳозирда амалга оширилаётган "Stockholm Royal Seaport" инновацион инфратузилма лойиҳаси билан танишди.
Стокгольм шаҳар Қурилиш ва дизайн департаменти бошлиғи билан кечган учрашувда замонавий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда, жумладан, инновацион туризм объектларини яратиш ва "яшил" хизматлар секторини ривожлантиришда тажриба ва билим алмашиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди