Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Чжанцзяцзе коллежи халқаро симфоник оркестри ўртасида ижодий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда
Июль 18, 2025. 09:21 • 48 сония
• 47
ГУАНЧЖОУ, 18 июль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Хитойнинг Чжанцзяцзе коллежи ҳузуридаги "Чжанцзяцзе коллежи халқаро симфоник оркестри" раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида томонлар миллий мусиқа йўналишларида ҳамкорлик қилиш, ўзаро талабалар, ўқитувчилар ва мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш, биргаликда семинар ва тренинглар ўтказиш ҳамда Ўзбекистондан "Чжанцзяцзе коллежи халқаро симфоник оркестри" учун малакали мусиқачиларни жалб этиш юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири Ғайрат Абраров ва "Сўғдиёна" миллий чолғулари камер оркестри раҳбари, профессор Фируза Абдурахимова икки томон ўртасида аниқ ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий таклифларни билдиришди.
Чжанцзяцзе коллежи раҳбари ўринбосари Фан Бен Ци Хитой томони тегишли келишув битимини имзолашга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон давлат консерваторияси делегациясини қулай вақтда Хунан провинцияси келишга таклиф қилди.
Томонлар жорий йилнинг август ойида Чжанцзяцзе коллежи делегациясининг Ўзбекистонга сафарини амалга оширишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди