Ўзбекистонлик дипломатлар Мисрда малака ошириб қайтди
Ноябрь 07, 2025. 15:35 • 50 сония
• 72
ҚОҲИРА, 8 ноябрь. /"Дунё" АА/. Миср Дипломатик тадқиқотлар институтида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Миср Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тараққиёт йўлида ҳамкорлик агентлиги кўмагида ташкил этилган мазкур ўқув курсларида Марказий Осиё, Жанубий Кавказ, Шарқий Европа ва Осиёнинг қатор мамлакатлари дипломатлари иштирок этди.
Тингловчилар кўп қутбли тартибот, XXI асрда дипломатия санъати, тинчлик ўрнатиш, кризисни бошқариш, низоларни ҳал қилиш, Африка ва Яқин Шарқдаги геосиёсий ҳолат, рақамли дипломатия каби долзарб мавзулар бўйича билимини бойитди.
Ўқув курслари битирувчиларига Миср Ташқи ишлар вазирлиги ва Дипломатик тадқиқотлар институти раҳбарияти томонидан дипломлар топширилди.
Айтиш жоиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқалар жадал ривожланиб бормоқда. 1993 йилдан буён Мисрнинг тараққиёт йўлида ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистон мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича турли соҳаларда ўқув курсларини ташкил этмоқда. Ўтган давр мобайнида 1200 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар дипломатия, хавфсизлик, бизнес, банк, транспорт, тиббиёт, араб тили каби йўналишлардаги курсларда малака оширган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди