Халқ дипломатияси маркази ШҲТнинг Халқ дипломатияси ва Биродарлашган шаҳарлар форумларида иштирок этмоқда
Июль 04, 2025. 18:44 • 2 дақ
• 70
ТОШКЕНТ, 4 июль. /"Дунё" АА/. ШҲТнинг Ўзбекистондаги халқ дипломатияси маркази вакиллари шу йилнинг 3-5 июль кунлари Хитой шимоли-шарқидаги Ляонин провинцияси Шэньян шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Халқ дипломатияси форуми ва Биродарлашган шаҳарлар форумида иштирок этмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Форумлар ШҲТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси, Хитой халқининг хорижий давлатлар билан дўстлик ассоциацияси, Ляонин провинцияси халқ ҳукумати томонидан ташкил этилди.
Анжуманлар доирасидаги "Халқлар дўстлигини янада чуқурлаштириш ва барқарор ривожланишга кўмаклашиш" мавзусидаги тадбирда ШҲТга аъзо мамлакатлардан 400 га яқин киши қатнашмоқда.
Марказ директори Қобулжон Собиров "Биродарлашган шаҳарлар муносабатлари ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик" сессиясида ҳамда Шеняннинг биродарлашган шаҳарларининг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича иккинчи халқаро конференцияда иштирок этди.
Қобулжон Собиров ўз нутқида, икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги давлатлараро муносабатларнинг ажралмас элементига айланиб бораётган халқ дипломатиясининг муҳим ролини алоҳида таъкидлади. Бу турли мамлакатлар халқларининг бир-бирини тан олиши, бир-бирининг маданияти, тарихи, урф-одатлари ва дунёқарашини тушунишнинг асосий йўли, яъни аҳоли даражасида ўзаро ишонч ва бирдамликни шакллантиради.
Шунингдек, тадбир доирасида ёшлар илмий-техникавий инновациялари ва илғор ишлаб чиқариш субфоруми ва бошқа тадбирлар ўтказилди.
Форум иштирокчилари, шунингдек, биродарлашган шаҳарлар ўртасида ўзаро алмашинувлар йўналишида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар, ШҲТга аъзо мамлакатларнинг халқлар дўстлиги соҳасидаги илғор ишлаб чиқаришлари ва ютуқлари кўргазмаларига ташриф буюришади, маҳаллий компаниялар фаолияти билан танишадилар, Шенян шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қиладилар.
Тадбир давомида "ШҲТ давлатларининг халқ дипломатиясини барқарор ривожлантириш бўйича консенсус" ва форум якунлари бўйича Шенян ташаббуси эълон қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, биродарлашган шаҳарлар ва дўстона ташкилотлар ўртасида, жумладан, савдо-иқтисодий соҳада қатор шартномалар имзоланади.
Бугун ташқари, ШҲТнинг Ўзбекистондаги халқ дипломатияси маркази ва Хитой халқ дипломатияси етакчиси – Хорижий мамлакатлар билан дўстлик бўйича Хитой халқ жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди