Хитой компанияси билан Андижон вилоятида "Чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш" инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди
Сентябрь 12, 2024. 17:55 • 2 дақ
• 211
ГУАНЧЖОУ, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон делегациясининг жорий йил 8-11 сентябрь кунлари Фуцзянь провинцияси Сямэнь шаҳрида бўлиб ўтган йигирма тўртинчи Хитой инвестиция ва савдо халқаро ярмаркасида (CIFIT) иштироки ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

CIFIT расмий очилиш маросимида Хитой Бош вазири ўринбосари, Тижорат вазирлиги, Фуцзянь провинцияси раҳбарлари, Ўзбекистон, БАА, Камбоджа, Венгрия каби мамлакатлар делегациялари иштирок этди.
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, мамлакатимиз Бош консулхонаси, Андижон ва Сирдарё вилоятлари вакиллари биргаликда мазкур ярмарка майдонида мамлакатимизнинг инвестициявий ва туризм салоҳиятини ҳамда экспортбоп маҳсулотларимизни намойиш этиш мақсадида алоҳида павильон ташкил этилди.
Ярмарка Хитойнинг юқори сифатли очиқ иқтисодини намойиш этиш ва янада юқори стандартларга эришишда икки томонлама манфаатли инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш платформаси бўлиб хизмат қилади.
Тадбирлар давомида "Xiamen Jinming Energy" компанияси ва Андижон вилояти делегацияси ўртасида "Чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш" инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Томонлар жорий йил октябрь ойида ушбу компания вакилларининг Андижон вилоятига бизнес-миссиясини уюштиришга ҳам келишиб олдилар.
Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи давомида, шунингдек, "Chinese companies go Global" ва бошқа инвестициявий ҳамкорлик форумларида мамлакатимизнинг инвестиция, туризм салоҳияти ва Андижон вилоятида хорижий тадбиркорларга яратилган имкониятларга бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди