Гонконгда Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

Ноябрь 23, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 123
Гонконгда Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди
Гонконгда Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди
Гонконгда Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

ГОНКОНГ, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида бўлиб ўтган йирик хайрия тадбири доирасида Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти кенг намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган ушбу тадбирда Гонконг вазирлик ва идоралари вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, ишбилармон доиралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кеча иштирокчилари сўнгги йилларда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништирилди. Мамлакатларимиз ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорлик Ўзбекистонни тараққий эттириш ва модернизация қилиш жараёнларида муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Бунда давлатларимиз етакчилари ўртасидаги яқин ва ўзаро ишончга асосланган муносабатлар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида Янги Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган махсус видеоролик ҳам намойиш этилди. Меҳмонлар эътиборига ўзбек санъаткорлари иштирокидаги миллий куй-қўшиқлар ва рақслардан иборат концерт дастури ҳавола қилинди. Миллий санъатимизнинг ўзига хос намуналарини тақдим этган юртимиз ижодкорларининг чиқишлари иштирокчилар томонидан катта қизиқиш ва олқишлар билан кутиб олинди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида Ўзбекистоннинг махсус бурчаги ташкил этилиб, унда миллий ҳунармандчилик ва тўқимачилик саноати маҳсулотлари, шунингдек, мамлакатимизнинг бой маданияти ҳамда сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи фото ва видеоматериаллар намойиш қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш