Хоразм вилояти ҳокими Ҳиндистоннинг ахборот технологияларига ихтисослашган компанияси раҳбари билан учрашди
Декабрь 29, 2023. 11:36 • 39 сония
• 168
ДЕҲЛИ, 29 декабрь. /"Дунё" АА/. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Ҳиндистоннинг "Amtrak Technologies Pvt. Ltd." компанияси директори Сандип Арья билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Хоразм вилояти ва мазкур ҳинд компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш, ахборот технологиялари йўналишида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, мамлакатимизда хорижий етакчи компаниялар ва сармоядорлар фаолияти учун яратилган қулай муҳит ҳақидаги маълумотларга алоҳида эътибор қаратилди.
"Amtrak Technologies Pvt. Ltd." Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик ришталарини ўрнатган. Хусусан, компания Жаваҳарлаъл Неру номидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ахборот технологиялари маркази, Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази, Қуролли кучлар академиясида компьютер лабораторияси синфини жиҳозлаш каби лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда фаол қатнашган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди