ЖИДУ талабалари Туркияда ташкил этилган турк тилини ўрганиш дастурларида иштирок этмоқда
Август 11, 2025. 12:30 • 42 сония
• 105
ТОШКЕНТ, 11 август. /"Дунё" АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) талабалари Туркияда ташкил этилган турк тилини ўрганиш дастурларида қатнашмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

ЖИДУ маълумотига кўра, мазкур ўқув дастурлари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Туркиянинг Бурдур Меҳмет Акиф Эрсой давлат университети (MAKÜ) ўртасида 2024 йилда имзоланган англашув меморандуми доирасида бўлиб ўтмоқда. Ушбу лойиҳа икки дўст давлат ўртасидаги таълим ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича муҳим қадам ҳисобланади.
Ўзбекистон талаблари Туркияга сафарнинг дастлабки кунлариданоқ муҳим учрашувларда иштирок этишди. Жумладан, талабалар Бурдур Меҳмет Акиф Эрсой университети ректори Ҳусейин Далгар томонидан қабул қилинди.
Туркия томонига Ўзбекистон ҳаётида кечаётган янгиланишлар ва ЖИДУ фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Ректор Ҳусейин Далгар ўзбекистонлик талабаларнинг тайёргарлиги ва фаоллигини юқори баҳолаб, келажакда ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди