Венгриядаги йирик фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
Июнь 30, 2024. 08:44 • 42 сония
• 152
БУДАПЕШТ, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов "Эгис" фармацевтика компанияси бош директори ўринбосари, тижорат директори Чаба Потс билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда "Эгис" ("Egis Pharmaceuticals PLC") компанияси Ўзбекистон билан дори воситалари савдоси соҳасида анча фаол ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон бозори стратегик аҳамиятга эга экани, мамлакатдаги иштирокини ошириш компаниянинг устувор йўналиши ҳисобланади.
Венгрия вакили корхона тармоғидан дори воситаларининг айрим турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан манфаатдорлик, шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар ва фармацевтика соҳаси талабалари учун компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларида иш тажрибасини ўрганиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мутахассислар алмашинуви, ўзбекистонлик мутахассислар учун амалиёт дастурини ташкил этиш ҳамда соҳага оид Ўзбекистон делегациясининг ташрифини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди