Ўзбекистон ва Таиланд Омбудсманлари ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

Октябрь 23, 2026. 14:30 • 2 дақ

• 107
Ўзбекистон ва Таиланд Омбудсманлари ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади
Ўзбекистон ва Таиланд Омбудсманлари ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади
Ўзбекистон ва Таиланд Омбудсманлари ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

БАНГКОК, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Таиланддаги элчихонасида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ушбу давлат Омбудсмани Сонгсак Саичеуа билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув доирасида икки мамлакат Омбудсман институтлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда самарали давлат бошқарувини такомиллаштириш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Меморандумда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, тажриба алмашиш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро мажбуриятларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида қийноқларнинг олдини олишга қаратилган қонунчилик, миллий стратегиялар ва амалий механизмларни такомиллаштириш, шунингдек, гендер тенглигини таъминлаш борасида ҳам фикр алмашилди.

БМТ билан ҳамкорликни ривожлантириш, ўқув тадбирларини ташкил этиш, аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича хабардорлигини ошириш, қонунчилик ва давлат сиёсатини ислоҳ қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Келгусида тажриба алмашиш ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида камида икки йилда бир марта юқори даражадаги учрашувларни ўтказишга келишиб олинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Омбудсмани Таиландда истиқомат қилаётган ватандошларга Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш