Лондонда Буюк Британия меҳнат бозорига кириб келаётган Ўзбекистон фуқароларига мутахассислик бўйича инглиз тилини ўргатиш марказларини ташкил этиш келишиб олинди
Июнь 21, 2024. 10:14 • 2 дақ
• 157
ЛОНДОН, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг "Imperial English UK" таълим ташкилоти таъсисчиси ва директори Говинд Десаи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Говинд Десаи "Imperial English UK" фаолияти тўғрисида батафсил сўзлаб берди.
Томонлар келгусида муассаса билан инглиз тилини анъанавий ва рақамли платформалар орқали ўргатиш, инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини баҳолаш ва ошириш, шунингдек, "IELTS" ва "TESOL" тренингларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув натижасида инглиз тилини ўргатишнинг барча босқичлари юзасидан ҳамкорлик қилиш, Буюк Британия меҳнат бозорига кириб келаётган Ўзбекистон фуқароларига мутахассислик бўйича инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган марказларни ташкил этиш ва бошқалар тўғрисидаги келишиб олинди.
"Imperial English UK" таълим ташкилоти Буюк Британияда рўйхатдан ўтган бўлиб, муассасанинг бош офиси Бирмингем шаҳрида жойлашган. Ташкилот 35 дан ортиқ мамлакатлар билан ҳамкорлик қилади. "Imperial English UK" таълим ташкилотининг энг асосий йўналиши инглиз тилини содда шаклларда ўргатишга доир онлайн ҳамда анъанавий тарзда таълим курсларини ишлаб чиқишдан иборат.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси