Малайзия кичик ва ўрта бизнес вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-миссияси ташкил этилади
Октябрь 16, 2025. 10:15 • 2 дақ
• 35
КУАЛА-ЛУМПУР, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия кичик ва ўрта бизнес халқаро савдо уюшмаси (SMITA) президенти Меган Су билан учрашув ўтказди, деб хабар

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Малайзия савдо-иқтисодий алоқаларини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу йилнинг 17-23 ноябрь кунлари SMITAга аъзо компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга бўлиб ўтадиган бизнес-миссиясини юқори даражада ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Бизнес-миссия доирасида Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва унинг ҳузуридаги Марказий экспорт штаби билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Англашув меморандумларини имзолаш ҳамда Тошкентда маҳаллий тадбиркорлар учун Малайзия бозорига кириш ва бизнес юритиш бўйича амалий семинар ўтказиш кўзда тутилмоқда.
SMITA президенти Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида жадал суръатлар билан ривожланаётганини қайд этиб, мамлакатимизга бизнес миссияни ташкил этишга алоҳида эътибор бераётганини таъкидлади. "Ўзбекистонга бўладиган бизнес миссияга пухта тайёргарлик кўряпти. Ушбу сафардан мақсад Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити ва бизнес юритиш имкониятларини ўрганиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, ўзаро савдо-сотиқни йўлга қўйиш, маҳаллий компаниялар вакиллари ва тадбиркорлар билан ҳамкорлик музокараларини ўтказишдан иборат",– деди у.
SMITA Малайзияда кичик ва ўрта бизнес корхоналари ҳамда стартапларни глобал бозорга киришда кўмак кўрсатиш мақсадида 2015 йилда ташкил этилган. Уюшма Малайзия бўйлаб 100 дан ортиқ ва бошқа давлатлардан эса 300 дан зиёд ишлаб чиқариш, савдо ва туризм компаниялари манфаатларини ҳимоя қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди