Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва "BBC Media Action" ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Август 03, 2026. 12:00 • 2 дақ

106

ЛОНДОН, 3 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси делегациясининг Лондон шаҳрига хизмат сафари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида оммавий ахборот воситалари йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш, етакчи медиа ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Юртимизнинг Лондондаги элчихонаси кўмагида делегация учун Буюк Британиянинг етакчи медиа ташкилотлари – “Reuters” ахборот агентлиги ва “BBC” медиакорпорациясининг бош қароргоҳларига ташрифлар ташкил этилди.

Сафар давомида МТРК вакиллари ушбу жаҳоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, ташкилий тузилмаси, таҳририят сиёсати, бутун дунё бўйлаб янгиликларни йиғиш ва тарқатишга ихтисослашган мухбирлик тармоғи фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф доирасида “BBC” таркибидаги “BBC Media Action” ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Делегация аъзолари “BBC”нинг 24 соатлик янгиликлар студияси, фактларни текшириш (fact-checking) бўлими, турли телевизион дастурларни тайёрлаш жараёни ҳамда замонавий телерадио ускуналарини кўздан кечирди.

Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, миллий медиа соҳасига илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш ҳамда халқаро ахборот майдонида ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш