Ўзбекистон ва Польша ўртасида касбий таълим йўналишида янги ҳамкорлик йўлга қўйилади

Июль 31, 2026. 14:00 • 2 дақ

75
Ўзбекистон ва Польша ўртасида касбий таълим йўналишида янги ҳамкорлик йўлга қўйилади

ВАРШАВА, 31 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари “Techni Schools” таълим муассасаси раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари юзасидан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон техникумларида замонавий IT-таълим дастурларини жорий этиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, педагоглар малакасини ошириш ҳамда ўқувчилар учун амалиёт ва стажировкалар ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида таълим муассасаси раҳбари Артур Чишевский Ўзбекистон техникумлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда бу борада тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек ўқинг

“Techni Schools” Варшава ва Люблин шаҳарларида фаолият юритувчи нодавлат дастурлаш техникумлари тармоғи ҳисобланади. Айни пайтда муассасада 200 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда.

Мазкур техникум 20 дан ортиқ етакчи IT-компания билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Ўқувчиларнинг барчаси ишлаб чиқариш амалиётини ўтайди, битирувчиларнинг 80 фоизи ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш