Бухоро ва Могилёв вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Август 01, 2026. 11:00 • 46 сония

181
Бухоро ва Могилёв вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Бухоро ва Могилёв вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Бухоро ва Могилёв вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

МОГИЛЁВ, 1 август. /“Дунё” АА/. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларуснинг Могилёв вилояти ижроия қўмитаси раиси Анатолий Исаченко билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Бухоро ва Могилёв вилоятлари ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар чоғида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, енгил саноат ҳамда туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот якунида томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни изчил амалга ошириш юзасидан келишувга эришдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш