Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрига ташриф буюрди
Июль 31, 2024. 09:37 • 2 дақ
• 291
ЛОНДОН, 31 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ишчи гуруҳи шу йилнинг 20-26 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ Британиянинг Кембриж университети ва унинг ҳузуридаги таълим ташкилотлари билан ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувлар давомида Нукус шаҳридаги 46-сонли айрим чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабида халқаро тан олинган Кембридж халқаро таълим дастурини жорий этиш ва халқаро стандартларни қабул қилиш орқали ушбу мактабда ўқитиш ва таълим сифатини янада ошириш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди.
Ташриф давомида делегация аъзолари "Cambridge Assessment International Education" ташкилоти ижрочи директори Жейн Манет, ўқитувчилар тайёрлаш бўлими бошлиғи Диана Парсон ва унинг минтақавий менежери Стив Кинг учрашувлар ўтказди.
Муҳокамалар чоғида умумий ўрта таълим мактабларида Кембриж ўқув дастурини жорий қилиш, аккредитация жараёнлари ва ўқув дастурини самарали амалга ошириш учун ўқитувчиларни зарур кўникма ва билимларни эгаллашда уларни малакасини ошириш лойиҳаларини йўлга қўйиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Музокаралар якунида Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги 46 сонли мактабида Кембридж халқаро таълим дастурини жорий этишни йўлга қўйиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат Кембриж ўқув дастурини амалга ошириш, келгусида Нукус шаҳридаги мактабларни аккредитация қилиш учун ҳам имкониятлар яратиш ва ўқитувчиларнинг доимий касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қамраб олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди