Logo

Ўзбекистон-Баҳрайн муносабатлари барча йўналишларда юқори поғонага олиб чиқилади

Июль 13, 2025. 10:44 • 43 сония

98
Ўзбекистон-Баҳрайн муносабатлари барча йўналишларда юқори поғонага олиб чиқилади

МАНАМА, 13 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов (қароргоҳи Ар-Риёзда жойлашган) Баҳрайн жамоат ишлари бўйича вазири Мажид бин Али ан-Наиймий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Баҳрайн муносабатларини барча йўналишларда янги поғонага олиб чиқиш, олий ва юқори даражадаги ташрифлар устида ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир Мажид ан-Наиймий Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари янги поғоналарга кўтарилаётганини, ушбу алоқаларнинг юксалишида икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродалари муҳим роль ўйнашини айтиб ўтди.

– Баҳрайн Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини сифат ва мазмунан янада ривожлантиришдан манфаатдор, – деди у. – Ўзбекистон Баҳрайн учун Марказий Осиё минтақасида ишончли шерик ҳисобланади. Сўнгги йилларда юқори даражадаги ташрифлар сони ортиб бормоқда ва бу икки мамлакатларимиз халқлари манфаатлари учун бирдек хизмат қилмоқда.

Учрашув якунида олий ва юқори даражадаги ташрифлар ҳамда қўшма тадбирларни ҳамкорлик ташкил қилишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш