Мисрдаги қадимий қўлёзмаларни юртимизда намойиш этиш имкониятлари муҳокама қилинди
Июль 30, 2025. 10:53 • 43 сония
• 92
ҚОҲИРА, 30 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари, академик Камола Акилова ва Миср миллий китоблар ва архивлар уйи директори маслаҳатчиси – Баб-ул-халқдаги Миср кутубхонаси раҳбари, доктор Ҳувайда Комил ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат аввалида Миср томони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилишига таклиф этилди.
Томонлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши доирасида ўтказиладиган "Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мероси" кўргазмасида Миср миллий китоблар ва архивлар уйи фондида сақланадиган қадимий қўлёзмаларни намойиш этиш имкониятини кўриб чиқдилар.
Ҳувайда Комил Миср–Ўзбекистон дўстона алоқаларини эътироф этиш баробарида Миср миллий китоблар ва архивлар уйи Тошкентда ўз коллекцияларини намойиш этишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
Учрашув якунида ал-Хоразмий, Ибн Сино, ал-Фарғоний, ал-Марғиноний, Алишер Навоий каби буюк аждодларимиз меросига оид қадимий китобларни биргаликда тадқиқ этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди