Беларусда Ўзбекистон бозори учун болалар овқатини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа ишга туширилди

Ноябрь 18, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 28

ГРОДНО, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг “Milk House” қўшма корхонаси ва Беларусьнинг “Беллакт” корхонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон бозори учун қуруқ болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Лойиҳани ишга тушириш маросими 16 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик корхона вакиллари, Беларусь парламенти, Гродно вилояти ижроия қўмитаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июль ойида Беларусьга расмий ташрифи чорасида эришилган олий даражадаги келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва чақалоқларни халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори сифатли маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон бозори учун мослаштирилган қуруқ сут аралашмалари ва болалар бўтқалари “Milk House” хусусий савдо белгиси остида қулай банкалар ва махсус ҳимояланган қоғоз қадоқларда ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотнинг биринчи партиясини Ўзбекистонга жўнатиш жорий ноябрь ойининг охирига режалаштирилган бўлиб, ундан сўнг улар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида савдога чиқарилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш