Logo

Ўзбекистонда Осиё тараққиёт банки кўмагида «Электромобиллик дастури» амалга оширилади

Октябрь 12, 2023. 18:51 • 35 сония

156
Ўзбекистонда Осиё тараққиёт банки  кўмагида «Электромобиллик дастури» амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Транспорт вазирлигида  Осиё тараққиёт банки вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув чоғида Яшил иқлим фондининг «Электромобиллик дастури»ни молиялаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Етти мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган мазкур дастурни молиялаштириш бўйича таклиф этилаётган маблағ 170 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

Тижорат электромобилларини оммалаштиришдаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ушбу дастур, электробуслар паркини ва ёрдамчи инфратузилмани жойлаштириш, жамоат транспорти тизимини яхшилаш ҳамда унинг барқарорлигини таъминлашни назарда тутади. Шунингдек, электромобилларни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи 4 та йўналишни ўз ичига олади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш