Ўзбекистон ва Польша касбий таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Август 25, 2026. 10:00 • 56 сония
• 131
ВАРШАВА, 25 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан мамлакатимизнинг Касбий таълим агентлиги ва Польшанинг “Techni Schools” таълим муассасаси асосчиси Матеуш Козловски ҳамда директори Артур Чишевский иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқотда техникумлар фаолиятини ривожлантириш, замонавий мутахассисларни тайёрлаш, халқаро сертификатлаш, таълим жараёнида ахборот технологиялари ва сунъий интеллектдан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
“Techni Schools” раҳбари Ўзбекистондаги техникум ва коллежлар билан ҳамкорликда пилот лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда натижаларидан келиб чиқиб, ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида “Techni Schools”нинг илғор тажрибасини Ўзбекистон касбий таълим тизимига жорий этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси