Ўзбекистон элчиси ва Беларус Миллий мажлиси юқори палатаси раиси икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар

Август 30, 2026. 15:30 • 2 дақ

59
Ўзбекистон элчиси ва Беларус Миллий мажлиси юқори палатаси раиси икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар

МИНСК, 30 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Нуриддин Мамажонов Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича бир қатор муҳим лойиҳаларни самарали амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Наталья Кочанова Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг стратегик хусусияти ва дўстона муҳитини таъкидлаб, парламентлараро алоқалар икки томонлама ва кўп томонлама майдонларда фаол ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди.

Томонлар савдо-иқтисодий соҳада, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар сиёсати ва маданий-гуманитар ҳамкорлик йўналишларида алоқалар жадал ривожланаётганини таъкидладилар.

Шунингдек ўқинг

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8–9 июль кунлари Беларусига амалга оширган тарихий ташрифи ва унинг якунлари бўйича қабул қилинган Стратегик шериклик тўғрисидаги Декларация икки томонлама муносабатларда янги муҳит яратди ҳамда давлатларимиз раҳбарлари томонидан қўйилган вазифаларни амалга оширишда янгича ёндашувни талаб этмоқда”, — деб таъкидлади Республика Кенгаши раиси.

Шу муносабат билан, 29–30 сентябрь кунлари Хива шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон-Беларусь парламентлараро форумига фаол ва пухта тайёргарлик кўрилаётгани билдирилди. Беларусь делегацияси таркибига ҳукумат вакиллари ва қатор ҳудудлар раҳбарлари билан бир қаторда йирик тадбиркорлар ҳам кириши алоҳида қайд этилди.

Учрашувда эришилган барча келишувларнинг самарали ижросини таъминлаш томонларнинг яқин истиқболдаги асосий мақсади сифатида белгиланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш