Ўзбекистон ва Гуанчжоу санъат музейлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Август 26, 2026. 08:55 • 57 сония

182
Ўзбекистон ва Гуанчжоу санъат музейлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

ГУАНЧЖОУ, 26 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Гуанчжоу санъат музейи директори Ло Ци билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқотда Гуанчжоу санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейи ўртасида тўғридан-тўғри институционал ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, қўшма кўргазмалар, маданий-маърифий тадбирлар ва илмий-амалий семинарларни ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар музей коллекцияларини сақлаш ва бошқариш, санъат асарларини реставрация ва консервация қилиш, музей фаолиятини рақамлаштириш, электрон каталоглар ҳамда рақамли коллекциялар яратиш йўналишларида тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этди.

Учрашув якунида икки музей ўртасида мунтазам онлайн мулоқотларни йўлга қўйиш, соҳадаги мутахассислар алмашинувини ташкил этиш ва келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш