Ўзбекистоннинг доимий вакили ЖССТ ассамблеясида нутқ сўзлади

Май 20, 2026. 18:55 • 2 дақ

49
Ўзбекистоннинг доимий вакили ЖССТ ассамблеясида нутқ сўзлади
Ўзбекистоннинг доимий вакили ЖССТ ассамблеясида нутқ сўзлади
Ўзбекистоннинг доимий вакили ЖССТ ассамблеясида нутқ сўзлади

ЖЕНЕВА, 20 май. /“Дунё” АА/. Шу йилнинг 19 май куни Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий вакили Элдиёр Тошматов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 79-сессияси доирасида ўтказилган умумий йиғилишда маъруза қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элдиёр Тошматов ўз нутқида Ассамблея фаолиятини юқори баҳолаб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) соғлиқни сақлаш тизимларини, жумладан, Марказий Осиё минтақасида мустаҳкамлаш масалаларига доимий эътибор қаратаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Маърузада таъкидланганидек, Ўзбекистонда ЖССТ кўмагида тиббий хизматлар сифати ва аҳоли учун қулайлигини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда замонавий ёндашувларни кенг татбиқ қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини мустаҳкамлаш, касалликлар профилактикаси ва соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Ўзбекистон томони ЖССТ билан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан, онкологик хасталикларга қарши курашиш, соғлиқни сақлаш тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Шу билан бирга, ЖССТ бош директори Тедрос Адхан Гебрейесуснинг 2026 йил апрель ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари алоҳида тилга олинди. Қайд этилишича, ташриф давомида ЖССТнинг Ибн Сино номидаги халқаро мукофотини таъсис этиш ҳамда қатор устувор йўналишларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш