Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Ҳиндистоннинг етакчи компанияси делегацияси билан учрашув ўтказилди

Май 20, 2026. 14:55 • 2 дақ

89
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Ҳиндистоннинг етакчи компанияси делегацияси билан учрашув ўтказилди

ТОШКЕНТ, 20 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Ҳиндистоннинг “Адани Груп” компанияси халқаро энергетика бўйича бош ижрочи директори Амит Сингҳ билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида томонлар инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда гидроэнергетика, тоғ-кон саноати, инфратузилма ва кўчмас мулк соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Ҳиндистон томонига кейинчалик биргаликда ишлаб чиқиш учун мўлжалланган истиқболли лойиҳа таклифлари тақдим этилди.

Ҳиндистон вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва яратилган инвестициявий имкониятларни юқори баҳолади ҳамда турли йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

Томонлар истиқболли лойиҳаларни биргаликда илгари суриш ва келгусидаги шериклик механизмларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.

“Адани Груп” Ҳиндистоннинг энг йирик конгломерати ҳисобланиб, портлар ва логистика, электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда узатиш, қайта тикланувчи энергетика, шаҳар газ таъминоти, аэропортлар ва саноат хомашёси каби йўналишларда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш