Logo

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ватандошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилади

Октябрь 10, 2025. 18:08 • 28 сония

83
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ватандошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилади

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Санкт-Петербург шаҳри Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Светлана Агапитова билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Россия миграция қонунчилигидаги ўзгаришлар ва уларнинг амалиётда қўлланилиши, ватандошларимиз дуч келаётган муаммолар хусусида фикр алмашилди.

Санкт-Петербургда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ижтимоий мослашув жараёнларини яхшилашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Мулоқот охирида биргаликда Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга оширадиган йирик корхоналарда ҳуқуқий мавзулардаги тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш