Ўзбекистон банкирлари Британияда малакасини оширди
Ноябрь 01, 2025. 14:36 • 49 сония
• 52
ЛОНДОН, 1 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон тижорат банклари вакиллари Британиянинг "MBF Academy" муассасасида ритейл банкинг, риск-менежмент ва лизинг йўналишлари бўйича ўқув дастурини муваффақиятли якунлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тренинглар шу йилнинг 21–31 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида "MBF Academy" муассасаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон тижорат банклари масъул ходимлари учун "Ритейл банкинг, риск-менежмент ва лизинг: барқарор молиявий институтларни шакллантириш" мавзусида ташкил этилди.
Дастур доирасида Британия банк тизимидаги замонавий тажрибалар, риск-менежмент ва лизинг амалиёти бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.
"MBF Academy" ташкилоти тадқиқот ва касбий амалиётни ривожлантириш мақсадида халқаро конференциялар, семинарлар, маҳорат дарслари ва ихтисослаштирилган ўқув дастурлари каби халқаро тадбирларни ишлаб чиқади. Ҳозирга қадар ташкилот Ўзбекистонлик тингловчилар учун Британияда оффлайн шаклда 30 дан зиёд ўқув дастурларини ўтказган.
Мазкур курслар якунлангач, Элчихонада тингловчиларга малака сертификатлари топширилди. Тадбирда Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Равшан Усмонов ҳамда "MBF Academy" муассасаси раҳбари, Британиядаги Борнмут университети профессори Хуршид Жалилов иштирок этиб, битирувчиларни самимий табриклади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди