Россияда ўзбекистонлик офицерларга олтин медаллар ва имтиёзли дипломлар топширилди

Июнь 29, 2026. 14:30 • 2 дақ

211
Россияда ўзбекистонлик офицерларга олтин медаллар ва имтиёзли дипломлар топширилди
Россияда ўзбекистонлик офицерларга олтин медаллар ва имтиёзли дипломлар топширилди

МОСКВА, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Москванинг Қизил майдонида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иккита етакчи олий таълим муассасаси — Давлат ёнғинга қарши хизмат академияси ҳамда Фуқаро муҳофазаси академияси битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирда мингга яқин курсант, кадет ва тингловчилар иштирок этди. Жорий йилда олий маълумот тўғрисидаги дипломни қўлга киритган 950 нафар мутахассис орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон, Вьетнам каби дўстона давлатларнинг ёнғин-қутқарув хизматлари вакиллари ҳам бор.

Шунингдек ўқинг

Қувонарлиси, Россия ФВВ Фуқаро муҳофазаси академияси магистратурасининг аълочи битирувчилари қаторида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг икки нафар офицери — майор Сардор Раҳимбоев ва капитан Акмал Ярбеков алоҳида эътироф этилди. Юртдошларимиз ўқишни имтиёзли (қизил) диплом билан тамомлаб, таълимдаги алоҳида ютуқлари учун олий мукофот — олтин медаль билан тақдирландилар.

Маросимда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренков ёш мутахассисларни шахсан табриклаб, олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ва фахрийларига қутқарув хизматининг шонли анъаналарини давом эттирувчи юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш