Ўзбекистон ва Польша архив материаллари асосида қўшма китоблар нашр этиш ва кўргазмалар ўтказишни режалаштирмоқда
Июнь 29, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 37
ВАРШАВА, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан “Ўзархив” агентлиги ва Польшанинг Миллий хотира институти (IPN) вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, архив материалларини сақлаш, реставрация қилиш ва рақамлаштириш соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш, илмий-тадқиқот ҳамкорлигини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
IPN вакиллари қўшма халқаро илмий лойиҳаларни амалга ошириш тажрибаси ҳамда нашр этилган китоблар ва ҳужжатлар тўпламлари билан таништирди. Польша томони Ўзбекистон архив муассасалари билан қўшма нашриёт лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Ўз навбатида, “Ўзархив” агентлиги вакиллари китоб-альбом тайёрлаш ҳамда икки мамлакатда кўчма ҳужжатли кўргазмалар ўтказишни назарда тутувчи “Ўзбеклар Польша архивларида ва поляклар Ўзбекистон архивларида” номли қўшма илмий-тадқиқот лойиҳасини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Музокаралар якунида экспертлар мулоқотини давом эттириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси