Испания Ўзбекистонда маҳалла институтининг аёллар имкониятларини кенгайтириш бўйича тажрибасини ўрганмоқда
Сентябрь 20, 2025. 10:34 • 52 сония
• 44
МАДРИД, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида "Ўзбекистонда аёлларнинг маҳалла орқали имкониятларини кенгайтириш: маданий ва ҳуқуқий нуқтаи назар" мавзусидаги онлайн-семинар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир давлат органлари вакилларини, экспертларни, тадқиқотчиларни, шунингдек, ўз маҳаллалари даражасида лойиҳаларни олиб бораётган фаол аёлларни қамраб олди. Семинар маҳаллий ташаббуслар бутун жамоалар ҳаётини қандай ўзгартиришга ёрдам бериши ҳақидаги тажриба алмашиш ва илҳомлантирувчи ҳикоялар учун муҳим майдон бўлди.
Онлайн-семинарда Испания вакиласи, доктор Мария дель Мар Мартин Аргон маҳаллалар орқали аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга бағишланган тадқиқоти натижалари тўғрисида тақдимот ўтказди.
Бўлиб ўтган семинар Ўзбекистон ва Испания ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, гендер тенглиги ва ижтимоий инклюзивлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Иштирокчи аёллар айнан маҳалла уларга ўз бизнесини очишга, таълим олишга ёки ёшлар учун ижтимоий лойиҳаларни ташкил қилишга қандай ёрдам бергани ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.
Ташкилотчилар тадқиқот натижалари ва Ўзбекистондаги аёлларнинг муваффақият йўли бошқа мамлакатлардаги аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича кейинги дастурлар учун асос бўлишига ишонч билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди