Ўзбекистонлик ўқувчилар "Шанхай – биродар шаҳарлар халқаро ёшлар лагерида иштирок этмоқда
Июль 14, 2025. 18:28 • 43 сония
• 78
ШАНХАЙ, 15 июль. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Шанхай шаҳрида "Шанхай – биродар шаҳарлар халқаро ёшлар лагери" очилди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Ёзги лагерь Шанхай шаҳрида 2009 йилдан буён ҳар йили ташкил этилади ва унда Шанхай билан биродарлик алоқаларини ўрнатган шаҳарлар ўқувчилари қатнашади.
Жорий йилнинг 11 июль куни лагернинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Шанхай шаҳри маҳаллий ҳукумати, шаҳар таълим комиссияси раҳбарлари ва хорижлик меҳмонлар иштирок этди.
Бу йилги ёзги лагерда 22 та хорижий давлатдан 100 дан ортиқ ёшлар, шу жумладан, Хоразм вилояти Хонқа туманидан келган мактаб ўқувчилари иштирок этмоқда.
Ўқувчилар 2 ҳафта давомида Шанхай шаҳридаги тарихий ва сайёҳлик мажмуаларини кўздан кечириш, олий таълим муассасалари фаолияти билан танишиш, анъанавий хитой хонадонларига ташриф буюриш, турли маданий тадбирларда иштирок этиш имконига эга бўладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди