Сиань – Тошкент – Сиань йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Июль 17, 2025. 10:37 • 35 сония
• 60
ТОШКЕНТ, 17 июль. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "China Eastern Airlines" авиакомпанияси илк бор Сиань–Тошкент–Сиань йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, 16 июль куни соат 14:50 да авиакомпаниянинг биринчи рейси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Мазкур йўналишда авиакомпания ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари "Airbus А320" самолётларида парвозларни амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 46 та мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.
Жорий йил август ойи охиригача яна 11 та рейс қўшилиши, йил якунига қадар ҳафталик авиақатновлар сони 60 тага етказилиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди