Сурхондарё ва Афғонистоннинг Балх вилояти саноат, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтирмоқда

Октябрь 26, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 40

МОЗОРИ ШАРИФ, 26 октябрь. /“Дунё” АА/. Мозори-Шариф шаҳрида Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ва Афғонистоннинг Балх вилояти тадбиркорлари иштирокида B2B форматидаги музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда ўзбек томони икки мамлакат ҳудудлари, жумладан, Сурхондарё вилояти ва Балх вилояти ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзлаб берди. Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, паррандачилик, тўқимачилик ва енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Балх вилояти Савдо-инвестиция палатаси секретариати раҳбари Асадуллоҳ Асадий минтақанинг иқтисодий имкониятлари ва хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот тақдим этди. У Сурхондарёлик тадбиркорларни қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати ва паррандачилик соҳаларига сармоя киритишга таклиф қилди.

Шунингдек, афғон томони Ўзбекистоннинг Андижон вилояти инвесторлари иштирокида Балхда паррандачилик фабрикасини қуриш лойиҳаси амалга оширила бошланганини қайд этди.

Балх вилояти Саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Мавлавий Аҳмадхон Ходим Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми йил сайин ўсиб бораётганини таъкидлади. Унинг баҳолашича, яқин йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш миқдори 5 миллиард долларга етиши мумкин.

Шунингдек ўқинг

Аҳмадхон Ходим, шунингдек, Сурхондарё вилояти ва Балх вилояти ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик механизмини ижобий баҳолаб, ўзбекистонлик тадбиркорлар ва инвесторларга зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

B2B форматдаги музокаралар якунида томонлар турли йўналишлар бўйича бир қатор келишувларни имзоладилар. Делегация аъзолари, шунингдек, Балх вилоятидаги саноат корхоналарига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан танишдилар.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Балх вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайед Аҳмад Шадоб билан бўлиб ўтган учрашувда Термиз шаҳридаги Халқаро савдо маркази ҳудудида жойлашган “AKFA Medline Ayritom” кўп тармоқли тиббиёт марказига яқин кунларда афғон шифокорлари гуруҳининг ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Режалаштирилган ташриф давомида томонлар ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш назарда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш