Тошкент шаҳрида Халқаро мультимодал транспорт форуми бўлиб ўтади
Октябрь 16, 2025. 18:58 • 40 сония
• 73
ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Шу йил 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро мультимодал транспорт форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири Транспорт вазирлиги маълумотига таяниб.

Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Туркий давлатлар ташкилоти, Логистика марказлари ва юк ташувчилар Альянси.
Форум конструктив мунозаралар, ахборот алмашиш ва мультимодал транспорт йўналишларини ривожлантиришни таъминлаш бўйича қўшма ташаббусларга кўмаклашишга қаратилган.
Ушбу юқори даражадаги учрашувда асосий эътибор транспорт йўлакларини ривожлантириш, логистикада рақамли ечимларни интеграциялаш, транзит салоҳиятини ошириш, транспорт соҳасида яшил технологияларни илгари суриш бўйича ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Дастур қуйидаги йўналишлар бўйича тематик панель сессияларини ўз ичига олади:
- трансчегаравий логистика ва божхона қоидалари;
- Рақамлаштириш ва платформа технологиялари;
- инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари;
- Экологик барқарор ёндашувлар ва "яшил логистика".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди