Logo

Тошкентда Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда

Сентябрь 25, 2025. 19:30 • 48 сония

95
Тошкентда Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда

КОПЕНГАГЕН, 25 сентябрь. /"Дунё" АА/. Даниянинг Экспорт ва инвестиция жамғармаси (EIFO) вакиллари Хогер Сандте ва Якоб Хансен бошчилигидаги делегация амалий сафар Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Дания делегацияси сафар давомида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Ўзбекистон Миллий банкида бир қатор учрашувлар ўтказди.

 Бўлиб ўтган учрашувлар давомида Дания томони Ўзбекистонда яратилган қулай сармоявий муҳит, хорижий инвесторларга тақдим этилаётган имтиёзлар ва юртимизнинг экспорт салоҳияти билан батафсил таништирилди. 

Шунингдек, томонлар саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, сув ресурсларини бошқариш ва соғлиқни сақлаш каби тармоқларда ҳамкорлик қилиш, хусусан қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

 Музокаралар натижасида Дания технологиялари ва инвестицияларини Ўзбекистонга жалб қилиш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

EIFO вакиллари юртимизга сафари давоми Тошкентдаги Халқаро Нордик университети фаолияти билан ҳам танишди.

Дания делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш